«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ (кейинги ўринда – Жамият) акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 2024 йил 26 июнь куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй манзилида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирокида, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади ва 14:45 да тугайди.
Йиғилиш соат 15:00да бошланади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 20 июнь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
4. 2023 йил якунига кўра «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг Кузатув кенгаши хисоботини эшитиш ва Кузатув кенгаши томонидан кабул килинган қарорларни маъқуллаш;
5. 2024 йил якуни бўйича БҲМС ва МҲХС бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
6. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2023 якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
7. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;
8. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Уставига ўзгартириш киритиш ва уни янги таҳрирда тасдиқлаш;
9. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ хўжалик фаолияти давомида кейинги умумий йиғилишгача аффилланган шахслар билан тузилиши мумкун бўлган битимларни олдиндан маъқуллаш.
Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй. манзилида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.
Маълумот учун телефон (55) 506-55-09