+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 19-00
Request a call
15 02 2022

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш тўғрисида

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

        

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади.

Умумий йиғилиш 2022 йил 14 май куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани Яланғоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.

Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:30 дан бошланади ва 10:15 да тугайди.

Йиғилиш соат 10:30 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 10 май ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

 

1.   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2.   Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

3.   Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 мартдаги 4-1102-2201/123 сонли иш буйича хал қилув қарорини кўриб чиқиш;

4. Жамият акциядорларининг 2021 йил 24 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги 6 - 7 масалалар бўйича қабул қилинган қарорларни бекор қилиш;

5.  Жамият устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;

6.  Қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;

7.  Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

8.  Жамият кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш;

9. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятини бекор қилиш ва аъзоларини ваколатларини тугатиш. Тафтиш комиссияси тўғрисидаги ички низомни бекор қилиш;

10.  Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали янги тахрирда тасдиқлаш;

11. Жамиятнинг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия органи тўғрисида”ги ички низомларига ўзгартириш киритиш

12. Жамият кузатув кенгаши аъзолари Умурзоқов Ж.М. ва Розиқов М.М. ларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.

 

Маълумот учун телефон (71) 261-55-09

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» обязательна. Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»