+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 19-00
Request a call
28 06 2022

О проведении ВОСА

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

          

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! 

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади.

Умумий йиғилиш 2022 йил 25 июл куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани Яланғоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.

Акциядорларни руйхатга олиш соат 9:30 дан бошланади ва 10:15 да тугайди.

Йиғилиш соат 10:30 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 19 июл ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ: 

1.   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

2.   Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

3.  Жамиятнинг акциядорларнинг 2022 йил 14 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги 6-масала бўйича қабул қилинган қарорга ўзгартириш киритиш;

4.  Жамиятнинг акциядорларнинг 2022 йил 14 майдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги 7-масала бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш;

5. Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини қайта тасдиқлаш.

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.

 

Маълумот учун телефон (71) 261-55-09

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» обязательна. Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»