«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади.
Умумий йиғилиш 2022 йил 13 октябр куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Яланғоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади ва 10:50 да тугайди.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Умумий йиғилишда қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 07 октябр ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 авустдаги № 4-1102-2201/1354-сонли Жамият Кузатув кенгаши қарорлари ва протоколларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини маълумот ўрнида қабул қилиш;
2. 2022 йил 15 февралдаги Кузатув кенгаши қарорларини (протоколини) бекор қилиш;
3. 2022 йил 11 мартдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорларини бекор қилиш;
4. 2022 йил 14 майдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорларини бекор қилиш;
5. Суд томонидан қабул қилинган қарорларнинг хуқуқий оқибатлари қоидаларига кўра 2022 йил 30 июндаги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қабул томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ялангоч қишлоғида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.
Маълумот учун телефон (55) 506-55-09