«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ (кейинги ўринда – Жамият) акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 2025 йил 25 июнь куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй манзилида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирокида, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади ва 10:45 да тугайди.
Йиғилиш соат 11:00да бошланади. Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда ўтказиш учун Акциядорларга хабар бериш реестри 2025 йил 30 май санасига ва Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2025 йил 19 июнь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;
4. 2024 йил якунига кўра «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг Кузатув кенгаши хисоботини эшитиш ва Кузатув кенгаши томонидан кабул қилинган қарорларни маъқуллаш;
5. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ томонидан тузилган йирик битимларни маъқуллаш;
6. 2025 йил якуни бўйича БҲМС ва МҲХС бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
7. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг 2024 якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш;
8. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Директори билан тузилган шартнома муддатини узайтириш;
9. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ хўжалик фаолияти давомида кейинги умумий йиғилишгача аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган битимларни олдиндан маъқуллаш.
10. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ ташкилий хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш;
11. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ ташкилий хуқуқий шаклини МЧЖга ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш;
12. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ акцияларини қайта ташкил этиладиган МЧЖ улушига алмаштириш тартибини тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-41 моддаларига асосан, «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АJ акциядорлари, “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликларини маълум қиламиз.
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2025 йил 18 июнь ҳолатига тузилади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади. Жамият акциялари “Тошкент” Республикаси фонд биржаси котировка варағига киритилган бўлиб, Жамият томонидан сотиб олинадиган 1 дона оддий акциянинг бозор қиймати 5 200 (беш минг икки юз) сўм ("Тошкент" РФБнинг 2025 йил 22 майдаги 09/09-09-362 -сонли хатига кўра оддий акциянинг котировка нархи).
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:
а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;
б) паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;
с) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.
Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси чекланмаган.
Навбатдаги йиллик умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй. манзилида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.
Маълумот учун телефон (55) 506-55-09