«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилиши хақида эълон
«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2025 йил 26 августга белгиланган умумий йиғилиши (конференцияси) 2025 йил 09 сентябрга кўчирилганини, ушбу йиғииш соат 10:30 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши тўғрисида хабар қиламиз.
Руйхатга олиш соат 9:30 да бошланади ва 10:20 да тугайди.
Электрон почта манзили ва веб-сайти: kibrayjbi1@mail.ru, www.jbi1.uz
КУН ТАРТИБИ:
1) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиш;
2) Ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш;
3) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ устав фонди миқдори, унинг иштирокчилари таркиби ва устав фондидаги улушлари нисбатини тасдиқлаш;
4) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсис шартномасини тузиш ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш;
5) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» АЖ акцияларини «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ устав капиталидаги улушига айрибошлаш;
6) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ ижроия органини тузиш ва унинг рахбарини лавозимга тайинлаш;
7) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ муҳр ва штамп эскизини тасдиқлаш ҳамда муҳр ва штамп тайерлаш учун масъул шахсни тайинлаш.
Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда тақдим этиладиган ахборот (маълумот)лар билан «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» АЖнинг (55) 506-55-09 телефон рақамига мурожаат қилиш орқали танишишингиз мумкин.
Иштирокчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, уларнинг вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.