+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
26 02 2025

Проведение внеочередного общего собрания акционеров

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ (кейинги ўринда – Жамият) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 2025 йил 20 март куни, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй манзилида жойлашган Жамият биносида ўтказилади.

Йиғилиш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирокида, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади ва 09:45 да тугайди.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Акциядорларга хабар бериш реестри 2025 йил 25 февраль санасига ва Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2025 йил 14 март ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтасива веб-сайтиманзили: kibrayjbi1@mail.ru; www.jbi1.uz

 

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

2. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

3. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Кузатув Кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;

4. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш;

5. «1 – TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АЖ Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш.

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй. манзилида жойлашган Жамият биносида, хамда қуйидаги телефон рақами орқали танишишлари мумкин.

 

Маълумот учун телефон (55) 506-55-09

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»