+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
28 08 2025

«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилиши хақида эълон

«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилиши хақида эълон

 

 

«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2025 йил 26 августга белгиланган умумий йиғилиши (конференцияси) 2025 йил 09 сентябрга кўчирилганини, ушбу йиғииш соат 10:30 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шахарчаси, Файзобод м.ф.й., Зиёкорлар-1 кўчаси, 212-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши тўғрисида хабар қиламиз.

Руйхатга олиш соат 9:30 да бошланади ва 10:20 да тугайди.

Электрон почта манзили ва веб-сайти: kibrayjbi1@mail.ru, www.jbi1.uz

КУН ТАРТИБИ:

1)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Маъсулияти чекланган жамиятини таъсис этиш;

2)  Ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш;

3)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ устав фонди миқдори, унинг иштирокчилари таркиби ва устав фондидаги улушлари нисбатини тасдиқлаш;

4)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсис шартномасини тузиш ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш;

5)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» АЖ акцияларини «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ устав капиталидаги улушига айрибошлаш;

6)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ ижроия органини тузиш ва унинг рахбарини лавозимга тайинлаш;

7)  «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ муҳр ва штамп эскизини тасдиқлаш ҳамда муҳр ва штамп тайерлаш учун масъул шахсни тайинлаш.

 

Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда тақдим этиладиган ахборот (маълумот)лар билан «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» АЖнинг (55) 506-55-09 телефон рақамига мурожаат қилиш орқали танишишингиз мумкин.

Иштирокчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, уларнинг вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз.

 

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»