+998 55 506-55-09 Пн-Пт с 09-00 до 17-00
Заказать звонок
07 07 2025

«1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛИЙ ХУҚУҚИЙ ШАКЛИНИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИГА ЎЗГАРТИРИШ (ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ) ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

«1-TEMIR BETON MAHSULOTLARI ZAVODI» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАШКИЛИЙ ХУҚУҚИЙ ШАКЛИНИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИГА ЎЗГАРТИРИШ (ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ) ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

 

«1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда -Жамият) ташкилий хуқуқий шаклини ўзгартириш йули билан «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Масъулияти чекланган жамияти шаклида қайта ташкил этишнинг ушбу тартиби ва шартлари (кейинги ўринда-Тартиб) Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик Кодекси, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" Қонун ва бошқа норматив хуқуқий хужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

1.    Жамиятни МЧЖ шаклида қайта ташкил этишга тайергарлик

1.1.       Жамият кузатув кенгаши, жамиятни ташкилий хуқуқий шаклини МЧЖга ўзгартириш ва ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

1.2.       Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-41 моддасида белгиланган тартиб ва муддатда хабардор қилади.

 

2. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши, қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

2.1.       Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

2.2.       Жамиятни қайта ташкил этиш бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

2.3.       Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, жумладан жамият қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек овоз бериш якунлари бўйича қарорлар қабул қилинган санадан (баённома тузилган сана) эътиборан 2 (икки) иш кунидан кечиктирмай жамиятнинг веб сайтида, Корпоратив ахборотлар ягона порталида (КАЯП), “Биржа” иқтисодий газетасида, Жамиятнинг ижтимоий тармоқдаги сахифасида ва uzse.uz сайтида эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.

 

3.    Жамият мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш ва кредиторларни хабардор қилиш

3.1.       Жамиятнинг ижроия органи, акциядорларинг умумий йиғилиши томонидан жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг 10 иш куни ичида, Жамият мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилади, кредиторлари рўйхатини тузади, ўтказиш далолатномасини тайерлайди ва кузатув кенгашига тақдим этади.

3.2.       Жамиятнинг ижроия органи, жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай, қарор тўғрисида жамиятнинг барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади ва оммавий ахборот воситаларида мос равишда эълон қилади. Бунда, жамият кредиторлари хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ёки қабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан олдин тугатиш ёки бажарилишини ва кўрган зарарларининг  ўрнини қопланишини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.

3.3.       Кредиторларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 52 - моддасида назарда тутилган кафолатлар берилади, шу жумладан Жамиятнинг кредиторлари жамият қарздор бўлган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ёки тугатилишини, ёки Жамият, унинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар тегишли мажбуриятларнинг бажариш ва зарарни қоплаш учун етарли кафолат билан таъминланмаган тақдирда, судда талаб қилишга ҳақлидирлар. Талаблар кредиторлар томонидан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин. Кредиторлар талаблари Жамиятни қайта ташкил этиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг тўхтатилишига олиб келмайди.

3.4. Қайта ташкил этиш жараёни вақтида (қарор қабул қилинган пайтдан ва қайта ташкил этиш тугагунга қадар) Жамият томонидан битим тузишнинг махсус тартиби кўзда тутилади, яъни:

а) кредиторлик қарзининг пайдо бўлишига ва қайта ташкил этиш тўғрисида хабардор қилинмаган кредиторларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган операцияларни амалга оширмаслик;

б) асосий воситаларнинг таркиби ва қийматининг пасайишига олиб келадиган битимлар тузмаслик.

 

4.  Жамият ташкилий хуқуқий шаклини АЖ дан МЧЖга ўзгартириш юзасидан акциядорларнинг талабига биноан акцияларни сотиб олиш тартиби

4.1. Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинишида жамият акциядорларга “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-41 моддаларида белгиланган хуқуқлар тақдим этилади. Яъни, акциядорлар, “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

4.2. Бунда, акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2025 йил 19 июнь ҳолатига тузилади;

4.3. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади. Жамият акциялари “Тошкент” Республикаси фонд биржасида белгиланган котировка нархи бўйича хар бир акцияси учун 5 200 сўмдан сотиб олинади.

4.4. Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:

а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;

b) паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;

c) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.

4.5. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олади.

4.6. Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.

4.7. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси чекланмаган.

 

5. Қайта тузилган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖнинг таъсисчилари (иштирокчилари)

5.1.  Жамиятнинг юридик ва жисмоний шахс акциядорлари, Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин.

5.2.  Янги тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кириш учун акциядорлар:

а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), паспорт ёки шахс гувохномаси нусхаси (жисмоний шахслар учун) ва ўзига тегишли акциялар сонини кўрсатган ҳолда Жамиятга ёзма ариза юбориши;

б) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари умумий йиғилишида (таъсис конференциясида) иштирок этиши, МЧЖ таъсис хужжатларини маъқуллаши хамда имзолаши лозим бўлади.

5.3. Акциядорларнинг янги тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кириш тўғрисидаги ёзма аризалари таъсисчиларнинг умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказиладиган кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак.

5.4. Қўйидаги шахслар (жамият акциядорлари) янги тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) бўла олмайдилар:

а)  акциядорлар умумий йиғилишида “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган ёки умумий йиғилишда иштирок этмаган ва ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммасини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилган;

б) «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) кунига қадар ўз акцияларини хаммасини сотиб юборган ёки бошқача йўл билан бегоналаштирган;

в) янгидан ташкил этилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари (иштирокчилари) сафига қўшилиш учун белгиланган муддатда ариза тақдим этмаган ҳамда «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсис йиғилишида (таъсис конференциясида) қатнашмаган. Шунингдек, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини (устави ва таъсис шартномасини) маъқулламаган ва уларни имзолашда иштирок этмаган.

5.5. Жамият кузатув кенгаши, «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсис йиғилишида (конференциясида) иштирок этиш учун таъсичилар (акциядорлар) рўйхатини тузиш санасини белгилайди. Бунда, қайта тузилаётган МЧЖ таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кираётган жамият акциядорларининг акцияларини ушбу МЧЖ улушига айрибошлашни амалга ошириш учун ушбу йиғилиш ўтказилишидан 3 (уч) иш куни олдинги санага Марказий депозитарийдан акциядорлар реестри олинади.

 5.6. Янги тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJ иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим. Агар «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» MChJнинг таъсисчилари (иштирокчилари) рўхатини тузиш санасига МЧЖ таъсисчилари таркибига кираётган иштирокчиларининг сони 50 нафардан ошиб кетган бўлса, жамиятни қайта ташкил этиш амалга ошмаган деб топилади ва Жамият ўз фаолиятини акциядорлик жамияти сифатида давом эттириши шарт бўлади.

 

6. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказишга тайергарлик кўриш.

6.1.  Жамиятнинг ижроия органи барча кредиторлар ва қарздорларга нисбатан мажбуриятларни топшириш, мол - мулк, пул маблағлари ва барча ҳужжатларни, шу жумладан бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» акциядорлик жамиятидан «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Масъулияти чекланган жамиятига  (кейинги ўринларда - «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ) ўтказиш далолатномасини тузади ва кузатув кенгашига дастлабки кўриб чиқиш учун киритади.

6.2.  Жамият ижроия органи «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ тайёрлайди ва кузатув кенгашига дастлабки кўриб чиқиши учун киритади. Таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун консалтинг ёки юридик ташкилот жалб қилиниши мумкин.

6.3.  Акциядорларнинг жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш муддати тугагандан сўнг 3 (уч) иш куни ичида жамият кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1)   Жамият қайта ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини кўриб чиқиш;

2)   «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш;

3)   Жамият ўтказиш далолатномасини кўриб чиқиш;

4)   Қайта тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖнинг таъсисчилари (иштирокчилари) рўйхатини тузиш санасини ва тартибини тасдиқлаш;

5)   Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

6)   Жамият акцияларини “Тошкент” РФБ листингидан чиқариш;

7)   Жамият барча акциялари чиқарилувини ягона давлат реестридан чиқариш;

8)   «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказиш санаси, вақти, жойи ва кун тартибини белгилаш;

9)   «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказиш тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилиш;

10)    Янги тузилаётган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари (иштирокчилари) сафига кираётган жамият акциядорларининг акцияларини мазкур МЧЖ устав капиталидаги улушига айрибошлаш учун тузиладиган реестр санасини белгилаш;

11)    «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши иштирокчиларини руйхатдан ўтказиш комиссиясини тузиш.

 

7.  Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга ошириш тартиби.

7.1.   Мазкур Тартибнинг 5.4. бандида келтирилган шахслар (жамиятнинг акциядорлари) жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари деб ҳисобланади.

7.2. Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан хисоб-китоблар акцияларнинг “Тошкент” Республикаси фонд биржасида белгиланган котировка нархи (бозор қиймати) бўйича (5 200 сўм) миллий валютада (сўм) амалга оширилади.

7.3. Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши талаб қилган акциядорлар билан хисоб-китоблар ушбу Тартибнинг 4.1-4.7 бандларида келтирилган тартибда амалга оширилади.

7.4. Акциядорлар умумий йиғилишида “Жамиятни қайта ташкил этиш” тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган ёки умумий йиғилишда иштирок этмаган, шунингдек, Тартибнинг 5.4. банди в) қисмида келтирилган жамият акциядорлари билан хисоб-китоблар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, пул маблағларини “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖдаги депозит ёки шахсий ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

7.5. Жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорларига тегишли пул суммалари “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖдаги депозит ёки шахсий хисоб рақамига ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома жамиятнинг веб сайтида ва “Биржа” иқтисодий газетасида ва Жамиятнинг ижтимоий тармоқлардаги сахифаларида эълон қилинади.

7.6. Жамият қайта ташкил этилиши муносабати билан жамият томонидан сотиб олинган ва/ёки хисоб-китоб қилинган акциялар бекор қилинади.

 

8. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишини (конференциясини) ўтказиш.

8.1. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши (конференцияси) ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома йиғилиш ўтқазилишидан камида 21 (йигирма бир) кун олдин жамиятнинг веб сайтида, Корпоратив ахборотлар ягона порталида (КАЯП), “Биржа” иқтисодий газетасида, Жамиятнинг ижтимоий тармоқдаги сахифасида эълон қилинади ҳамда акциядорлар реестрида кўрсатилган электрон почта манзилларига электрон шаклда юборилади.

8.2. Таъсисчилар умумий йиғилишида, «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖни таъсис этиш, унинг иштирокчилари (таъсисчилари) таркиби, устав фонди миқдори ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш, ўтказиш далолатномасини тасдиқлаш, жамият ижроия органини тузиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

8.3. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» AJ «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖга айлантирилганда акциядорлик жамиятнинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган хуқуқ ва мажбуриятлари хам топшириш далолатномасига мувофиқ янги ташкил этилган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖга ўтади.

8.4.   «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ устав фонди (устав капитали) фақат унинг таъсисчилари (иштирокчилари) акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

 

9.    «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» AJ акциялари чиқарилувини ягона давлат реестридан (кейинги ўринда -ЯДР) чиқариш.

9.1. Жамият ижроия органи «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» AJ акциялари чиқарилувини ЯДРдан чиқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига биноан хужжатларни тайёрлайди ва рўйхатдан ўтказувчи давлат органига тақдим қилади. Ҳужжатлар тайерлаш учун қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатувчи консалтинг ташкилоти жалб қилиниши мумкин.

9.2. Жамият акциялари чиқарилувини ЯДРдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

10. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш

10.1. Жамият номидан қайта ташкил этиш жараёни бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, имзолаш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига тақдим этиш жамият ижро органи зиммасига юклатилади.

10.2. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилган «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

10.3. Жамият «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан қайта ташкил этилган деб ҳисобланади.

10.4. Қайта ташкил этиш тугалланган сана «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган сана хисоблананди.

10.5. Жамият қайта ташкил этилганлиги тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида, ушбу хақида ўрнатилган тартибда Жамият рўйхатдан ўтган туман солиқ органига ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.

 

 

 

11. Якуний қоидалар

11.1. «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» МЧЖ, «1-Temir beton mahsulotlari zavodi» Ajнинг барча хуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган хуқуқ ва мажбуриятлари бўйича хуқуқий вориси хисобланади.

Обращения в общество

При использовании материалов сайта ссылка на сайт АО «1-TBMZ» Корпоративный веб-сайт внедрен с участием ООО «SARVAN CORP»